Ўз Ру En
×

КОНФЕРЕНЦИЯ ИШЧАН РУҲДА ЎТДИ

Бектемир туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган конференцияда соғлиққа қарши жиноятлар учун жавобгарлик масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда ИИВ Академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда “Адолат” иқтидорли курсантлар тўгараги фаоллари “Соғлиққа қарши жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги”, “Соғлиққа қарши жиноятлар тушунчаси ва турлари”, “Шахс соғлиғининг бузилиши даражасини аниқлаш мезонлари”, “Соғлиққа қарши жиноятларни квалификация қилиш қоидалари”, “Соғлиққа қарши жиноятларни бошқа ўхшаш жиноятлардан фарқлаш мезонлари”, “Спорт соҳасидаги шикастлар ва уларнинг ҳуқуқий баҳолаш мезонлари” каби мавзулардаги маърузалари билан иштирок этишди. Ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришда миллий ва хорижий тажрибанинг муҳим жиҳатлари ҳақида таклиф ҳамда тавсиялар муҳокама қилинди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech