Ўз Ру En
×

КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛДИ

Қишнинг совуқ ҳавоси баъзан турли кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Бу асосан ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиш ёки қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш билан боғлиқ.

Академия ҳудудидаги бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқув-амалий машғулот ўтказилди. Курсантлар фавқулодда ҳолатлар рўй берганда тезкор ҳаракатланиш, бирламчи ўт ўчириш воситалари ҳамда техникаларидан самарали фойдаланиш, фуқароларни эвакуация қилиш бўйича кўникмаларини оширдилар.

Тадбир якунида кўнгилли ёнғиндан сақлаш жамоаси, тезкор-ҳаракатланувчан отряд ва машғулот қатнашчилари билан йўриқнома ўтказилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech