Ўз Ру En
×

КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Етук малакали терговчилар тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига татбиқ этилаётган педагогик методлар Академия курсантларининг соҳага оид билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлаяпти.  

Таълим муассасасида ўтказилган сайёр суд йиғилиши “Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг аҳамияти ва афзалликлари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатига уланиб кетди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди вакиллари, Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси мутахассислари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексидан ўрин олган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, хусусан, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Курсантлар жиноят ишларини тергов қилиш амалиётидаги мавжуд айрим муаммоларнинг ечимлари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари юзасидан зарур тавсиялар олишди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech