Ўз Ру En
×

КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

Академиянинг ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбати ўқитувчи-мураббийлар ва тингловчи-курсантлар учун фойдали тавсияларга бой бўлди.

Инсоннинг маънавий салоҳиятида китоб алоҳида ўрин эгаллайди. Давлатимиз томонидан жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларнинг интеллектуал дунёқарашини шакллантириш, замонга мос кадрлар этиб тайёрлашга устувор аҳамият қаратиляпти. Тадбирда сўз олганлар глобал ахборот асрида билим ва касб-ҳунар эгаллашнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб, ички ишлар органлари ходимларининг касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришда муҳим ўрин тутувчи омилларни тушунтириб ўтишди.  

– Ўқув даргоҳимизда ходимлар ва тингловчи-курсантлар учун барча шароитлар яратилган, – деди кафедра катта ўқитувчиси, подполковник Даврон Раззоқов. – Китобхонликни тарғиб этувчи маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиляпти. Тадқиқотчиларимиз ҳуқуқшуносликнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий ишланишлар олиб боришяпти. Хорижнинг илғор тажрибалари кенг ўрганилмоқда. Масаланинг муҳим жиҳати, таълим жараёнида олган назарий билимларни амалий фаолиятда қўллай олишдир. Давра суҳбатида ўртага ташланган таклиф ва мулоҳазалар ёшларимиз учун айни муддао бўлди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech