Ўз Ру En
×

Китоб ярмаркаси ўтказилди

Академия Ахборот-ресурс марказида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда бадиий ва оммабоп адабиётлар сотувга қўйилди.

 

– Таълим муассасамиз раҳбарияти ташаббуси билан китоб ярмаркалари мунтазам ўтказиб келинади, – дейди 3-босқич курсанти Фарангиз Жумаева. – Тадбирнинг дарс машғулотларидан кейин ташкил этилгани биз учун янада қулайлик яратди. Жаҳон адабиётига қизиққаним боис, машҳур ёзувчи Дейл Карнеги асарларидан сотиб олдим.   

 

Ярмарка ишида “Адолат”, “Ғафур Ғулом” нашриётлари томонидан чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари намойиш этилди. Шунингдек, юридик соҳага оид қўлланмалар ҳам харидоргир китоблар қаторидан ўрин олди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот-ресурс маркази

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech