Ўз Ру En
×

“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!”

Юртимиз бўйлаб “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша! шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган давра суҳбати ёшларнинг юртга муҳаббат ва садоқат фазилатларини юксалтиришга бағишланди.

Ҳарбий тайёргарлик кафедраси бошлиғининг ўринбосари, полковник Иброҳим Маҳмудов “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида режалаштирилган маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

– Ёшларимизни мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, юртга дахлдорлик туйғуларини юксалтиришда бу каби тадбирлар беқиёс аҳамият касб этади. Ўтмишда Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Амир Темур сингари буюк аждодларимиз юртга садоқатнинг юксак намунасини намоён этишган. Улар кўрсатган жасорат, мардлик, фидоийлик униб-ўсиб келаётган ёшлар учун улкан тарбия мактабидир, – деди кафедра катта ўқитувчиси, подполковник Мавлон Алимов.

Давра суҳбатида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий хизматга қизиқтириш, айниқса ҳарбий олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш, иқтидорини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

 ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech