Ўз Ру En
×

КЕКСАЛАРИМИЗ ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

“Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёши улуғ инсонларни қадрлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу амалларда намоён бўлмоқда.

Академия раҳбарияти ташаббуси билан бир гуруҳ фаоллар соҳа фахрийларининг ҳолидан хабар олишди. Халқимизга хос қадрият баҳонасида узтоз шогирдлар дилдан суҳбат қуришди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий воситалар ҳамда зарур дори-дармонлар улашилди. Юксак эъзоз ва эҳтиромдан фахрийлар жуда мамнун бўлишди.

Шуни айтиш керакки, “Кексалар ҳафталиги” доирасида соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиш, мурувватга муҳтож, якка-ёлғиз кексаларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирларини уюштириш режалаштирилган.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech