Ўз Ру En
×

КЕКСАЛАР ЎГИТИ – ИБРАТ МАКТАБИ

Ички ишлар тизимида юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида самарали хизмат қилиб, айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар жуда кўп. Соҳа фидоийларининг ўз касбига эътиқоди, матонату машаққатга тўла фаолияти ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб келган.

Академия ўқув полигонида бўлиб ўтган учрашув чоғида бир гуруҳ фахрийлар ички ишлар соҳасининг ўзига хос масъулияти ва шарафи, касбга садоқат, қонунийлик ва адолат, халқпарварлик, фидоийлик каби юксак фазилатларнинг ички ишлар органи ходими фаолиятидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди. Унда Касбий тайёргарлик факультети жамоаси, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” бўйича таълим олаётган тингловчилар иштирок этди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳа ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини юксалтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

– Замон ўзгаргани сайин ички ишлар ходимларига қўйилаётган талаблар ҳам кучайиб бормоқда, – деди Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Эркин Норгитов. – Бугун ҳар бир ходим нафақат ўз касбининг билимдони, балки маънавий-ахлоқий етук, жисмонан бақувват бўлиши керак. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ислоҳотлар ҳам чинакам халқпарвар ички ишлар ходимларини тайёрлаш масаласига қаратилган. Туну кун халқ билан ҳамнафас бўлиб, фуқароларимизнинг дарду ташвишларини енгил қилишни ҳаёт эътиқодига айлантирган ходимгина касб муваффақиятига эриша олади.

 Шунингдек, сўзга чиққанлар устоз – шогирд анъаналарининг соҳа равнақидаги ўрни, ёш ходимларнинг касбий фазилатларини юксалтириш омиллари, узоқ йиллик фаолият давомида эришган ютуқлари ва ҳаётий ўгитларини тингловчилар билан бўлишишди. Академия курсантлари ва тингловчиларининг маънавий салоҳиятини  оширишга қаратилган эгзу ишлар, хусусан, маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодининг кенг ўрганилаётгани бўлажак соҳа вакилларининг истиқболи учун мустаҳкам замин бўлиши айтиб ўтилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech