Ўз Ру En
×

“Кеча ва кундуз” энг кўп харид қилинди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Абдулҳамид Чўлпон асарларининг китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркадан адибнинг мустақиллик йиллари нашр қилинган тўрт жилдлик асарлари, ҳикоялари, шеърий тўпламлари ўрин олди. Карантин тартиб-қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган тарбирда таълим-муассасаси профессор-ўитувчилари, курсантлар фаол иштирок этди.

– Муҳтарам Президентимиз “адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак”, дея алоҳида таъкидладилар. Чиндан ҳам, тарихда муносиб из қоддирган адибларимиз ижодини ўрганиш ҳозирги шароитда долзарб аҳамият касб этмоқда. Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти ва ижоди ҳам ибратга тўла. Ҳар биримиз, айниқса ёшлар бу улкан меросни чуқур ўрганиб, тарихимизни билмоғи керак, – дейди ИИВ Академиясининг ўринбосари, подполковник Ражаббой Отажонов.

Ярмаркада давомида Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи энг кўп харид қилинган асарлар қаторидан жой олди. Шунингдек, ёшлар томонидан “Кўклам руҳи”, “Қор қўйнидаги лола” китобларига ҳам катта қизиқиш билдирилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати         

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech