Ўз Ру En
×

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛДИ

Академия ўқув полигонида Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан ўқув тактик машғулот ўтказилди.

Хизмат-жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли томонидан ташкил этилган машғулотда оммавий тартибсизликларни бартараф этиш кўникмалари шакллантирилди. Тингловчилар махсус режа асосида ҳаракатланиб, оломонни ўраб олиш, тинч йўл билан тарқатиш, тартиббузарларни қўлга олиш ва бошқа вазифаларни амалий жиҳатдан бажаришди.

Ўқув тактик машғулот ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимига тўғридан-тўғри қабул қилинган ходимларнинг касбий маҳоратларини оширишга хизмат қилади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech