Ўз Ру En
×

Касбий кўникма ва тажрибалар мустаҳкамланди

Жорий йилнинг 25 март–3 апрель кунлари ИИВ Академиясида “Жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва оммавий тартибсизликларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш” мавзуида ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда ички ишлар органлари тизимидаги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, Миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари, шунингдек ҳарбий округлар штаб бошлиғининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Ўқув машғулоти давомида “Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш тизими ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни таъминлашни ташкил этиш”, “Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш”, “Ички ишлар органларининг махсус муассасалари ҳамда конвой бўлинмалариниг фаолияти”, “Ички ишлар органларининг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш”, “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш фаолиятини ташкил этиш”, “Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш”, “Фавқулодда вазиятлар ва оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишни ташкил этиш” мавзуларида маърузалар, интерфаол амалий машғулот ва семинарлар ташкил этилди.

Академиянинг Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор, полковник Исомиддин Исмоиловнинг таъкидлашича, машғулотлар Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиётчи ходимлари, шунингдек малакали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди.  Ўқув режасига биноан, куннинг иккинчи ярмида Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари ҳамда кундузги таълим курсантлари билан мавзу доирасида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.

Машқулот қатнашчилари таълим муассасасида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш фаолияти бўйича таълим жараёнига татбиқ этилаётган янгиланишлар, шунингдек Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси фаолияти билан танишдилар.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech