Ўз Ру En
×

КАДРЛАР БИЛАШ ИШЛАШ ВА УЛАРНИНГ ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган давра суҳбати Академия ўқув полигонида бўлиб ўтди.

Тизимда кадрлар билаш ишлашни такомиллаштириш, ишлар органларига хизматга қабул қилиш, профилактика инспекторларини лавозимга тайинлаш, озод этиш ва ротация қилиш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ички ишлар органларида махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш, шунингдек ходимларнинг хизмат муддатини узайтириш тартиблари батафсил тушунтирилган тадбирда тизимдаги ислоҳотларни изчил амалга оширишда соҳа вакилларининг билим салоҳияти, касбий ва жанговар-жисмоний тайёргарлиги ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш омиллари бўйича муҳим тавсиялар берилди.     

Тадбирда Ромитан тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Элёр Эргашев, Тошлоқ тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Авазхон Атабеков, Академиянинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Зиёмиддин Шоумаров, шунингдек ўқув полигонида касбий тайёргарликдан ўтаётган профилактика инспекторлари сўзга чиқишди. 

 

Хайрулла ҚИЛИЧЕВ,

ИИВ Академиясининг Касбий тайёргарлик

факультети цикл бошлиғи, подполковник.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech