Ўз Ру En
×

ЯРМАРКА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ

Академия Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан  “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида китоб ярмаркаси ўтказилди. Унда пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган бир қатор нашриётлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Тадбир аввалида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан нашрдан чиқарилган, 4 томдан иборат янги таҳрирдаги “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Шу куни она тилимиз тарихи ва грамматикаси оид рисолалар, луғат ва энциклопедиялар харидоргир китоблар қаторидан ўрин олди. Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар фаол иштирок этган тадбирда 500 дан ортиқ турли номдаги қўлланмалар харид қилинди.

Ахборот-ресурс маркази бошлиғи, майор Нилуфар Исмаилованинг таъкидлашича, бу каби тадбирлар ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириб, китобхонлик маданиятини юксалтириш орқали маънавий баркамол ёшларни тарбиялашда муҳим пойдевор бўлади. 

 

Фурқат ТОШЕВ,

Академиянинг тарбиявий ишлар

бўлими катта инспектори, капитан.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech