Ўз Ру En
×

Ижрочилик интизоми ва назоратни таъминлаш

ИИВ Ташкилий департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилган маъруза машғулотида ички ишлар органларида бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этиш ва назоратни таъминлаш мавзуида фикр алмашилди.

Машғулотдан кўзланган мақсад курсантларнинг назарий билимларини амалиётда эришилаётган натижалар таҳлили асосида янада бойитишдан иборат. Тизим фаолиятини такомиллаштиришга доир вазифалар ижросини таъминлашнинг асосий босқичлари, ички ишлар органларига юклатилган функцияларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ижрочилик интизоми, шунингдек назорат турлари, шакллари ҳамда уни амалга оширувчи субъектлар, бошқарув қарорларини ижрочиларга етказиш усуллари, соҳадаги мавжуд талаблар борасида билдирилган мулоҳазалар маърузанинг аҳамиятини оширди. 

Маъруза сўнггида Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси ўқитувчилари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этиб, курсантлар томонидан йўлланган саволларга жавоб беришди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech