Ўз Ру En
×

Ижоди ила барҳаёт адиб

ИИВ Академиясининг Ахборот-ресурс марказида “Чўлпонни англаш” мавзуида адабий кеча бўлиб ўтди.   “Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавияти юраги” тамойили асосида ўтказилган тадбир атоқли шоирнинг барҳаёт ижодига бағишланди.

Ўзбек адабиёти тарихини Абдулҳамид Чўлпон ижодисиз тасаввур этиш қийин. Шўролар истибдоди даврида яшаган адиб ҳам шоир, ҳам носир ва драматург сифатида баракали ижод қилди. У ўз асарлари, шеърлари, мақолалари орқали халқни маърифатли бўлишга, юксак тараққиёт ва эрк сари бошлашга ҳаракат қилди.

Замонасининг илғор фикрли кишилари қатори туҳмату дашномлар билан қатағонга учраган ватандошимиз ижодини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, том маънода, мустақилликка эришганимиздан сўнг янгидан жонланди. Унинг шеърий тўпламлари, тўрт жилдлик сайланма асарлари нашрдан чиқарилди. Чўлпон ижодини чуқур ўрганиш, ёшлар орасида тарғиб қилиш, ибратли умр йўллари ҳақида китоблар, фильмлар яратиш,  янги асарлар ёзиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Чўлпон асарларининг янги қирраларини тадқиқ этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

 

Мақсуд ҚАЛАНДАРОВ,

Ташкилий бўлим бошлиғи, подполковник.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech