Ўз Ру En
×

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА БАРҚАРОР ЎСИШ СУРЪАТЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Академиянинг Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси ташаббуси билан ўтказилган машғулотда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали профессори Назар Ҳакимов мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди.  

Маърузачи ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратeгиясида белгиланган вазифалар,  иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг муҳим жиҳатлари, айниқса ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, солиқ юкини камайтириш, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига рақобатбардошлигини ошириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бошқа муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech