Ўз Ру En
×

ИСТЕЪФОДАГИ ГЕНЕРАЛ ЎЗ ТАЖРИБАЛАРИ БИЛАН ЎРТОҚЛАШДИ

Ички ишлар органларида бошқарув фаолияти қандай ташкил этилади? Соҳа ходимларининг касбий маҳоратларини оширишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Академиянинг Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси томонидан “Ички ишлар органларида бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари” фани доирасида ташкил этилган машғулот шу ҳақда бўлди.

Унда Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги генерал-майор Раим Каримов ўзининг бой амалий тажрибаси асосида тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳавий хизматлар фаолиятини такомиллаштириш, айниқса кадрлар малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, инновацион ривожланиш шароитида бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш асослари ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди.

Машғулот давомида кундузги таълим курсантлари назария ва амалиёт уйғунлигининг муҳим жиҳатлари хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech