Ўз Ру En
×

Ҳисобимизда яна бир ғалаба

Бугун ҳарбий олий таълим муассасалари ходимлари ўртасидаги волейбол мусобақаси давом эттирилди.

 

Давлат хавфсизлик хизматига қарашли “Матонат” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақанинг иккинчи куни Ички ишлар вазирлиги академияси ва Қуролли Кучлар академияси баҳси билан бошланди. Ҳар иккала жамоа ҳам биринчи ўйинда рақибларини мағлубиятга учратган ва мазкур беллашувдаги ғалаба муҳим очколарни ҳадя этарди. Тенг курашлар остида бошланган ўйиннинг биринчи партияси 25:20 ҳисоби билан жамоамиз фойдасига ҳал бўлди. Мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган вакилларимиз иккинчи партияда ҳам жамоавий ҳаракат қилиб, якунда йирик (25:16) ҳисобни қайд этишди. Бу ғалаба эвазига Ички ишлар вазирлиги академиясининг очколари сони 6 тага етди.

 

Мусобақанинг иккинчи ўйинида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти спортчилари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси жамоаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучдилар.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech