Ўз Ру En
×

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

Ички ишлар вазирлиги академияси томонидан Фарғона вилояти ИИБ таянч пунктлари профилактика инспекторларининг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш мақсадида сайёр ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Қўқон шаҳридаги Темирйўлчилар маданият саройида бўлиб ўтган учрашув профилактика инспекторларининг жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда маъмурий тизимдаги ислоҳотларга бағишланди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизни демократик ислоҳ этиш ва янгилаш жараёнида ички ишлар органлари фаолиятига оид қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий асослари, ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлаштиришда тўсиқ бўлаётган айрим омиллар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чиқиш тартиблари, амалдаги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлардан кўзланган вазифалар, маъмурий-ҳуқуқий нормаларни қўллашда вужудга келаётган муаммоларнинг ечимлари хусусида батафсил тушунчалар берилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech