Ўз Ру En
×

ИШ ЎРГАНИШ АМАЛИЁТИ КАСБИЙ КЎНИКМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРАДИ

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида таълим муассасасининг 3-босқичида таҳсил олаётган курсантлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлашга муҳим омил бўлаётир. Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълимида курсантлар еттита мутахассислик бўйича билим олишмоқда. Машғулотларнинг илғор педагогик ёндашувлар асосида йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самараларини кўрсатяпти. Курсантларнинг назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш, келгусида хизмат фаолиятини олиб борадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишини таъминлаш мақсадида иш ўрганиш амалиётларини жамловчи ҳудудий ички ишлар органларида ўтказиш йўлга қўйилганини айтиб ўтиш жоиз.

Давра суҳбатида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев иш ўрганиш амалиётини тизимли ташкиллаштириш, амалиёт даврида курсантларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, “устоз –шогирд” анъаналари асосида ҳар бир курсантга тажрибали профилактика инспекторини мураббий сифатида бириктириш масалаларига тўхталиб ўтди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech