Ўз Ру En
×

ИНТЕРФАОЛ МАШҒУЛОТЛАР

Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олиш муддатининг уч йил этиб белгилангани курсантларга назарий ва амалий жиҳатдан пухта билим беришни тақозо этмоқда.

Йўл-транспорт хавфсизлигини таъминлаш кафедрасининг асосий мақсади соҳа учун етук малакали ходимлар тайёрлашдир. Айни кунларда жамоа профессор-ўқитувчилари томонидан интерфаол машғулотлар орқали курсантларнинг амалий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган галдаги машғулот жойи пойтахтнинг Юнусобод тумани бўлди. Гавжум йўлларнинг бирида транспорт воситалари ҳаракати билан боғлиқ ҳодиса рўй бергани ҳақидаги хабардан сўнг инспектор ходим ва курсантлар воқеа жойига етиб боришди. Йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш, чизмасини тайёрлаш, иштирокчилар билан тушунтириш ишларини олиш бориш каби жараёнлар курсантлар учун ўзига хос амалий машғулот вазифасини ўтади.

***

Кафедра ташаббуси билан ўтказилган яна бир машғулотда Тошкент давлат транспорт университети профессори Қудратулла Азизов замонавий сунъий йўл иншоотлари, ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлашда уларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаси ҳақида маъруза қилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech