Ўз Ру En
×

Инсонпарварлик тамойили – амалда

ИИВ Академияси ташаббуси билан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли жазони ижро этиш муассасасида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун ташкил қилинган тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуклари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 мартдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятига атрофлича шарҳ берилди.

Давра суҳбатида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, адашиб жиноят кўчасига кирган, ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқарган фуқароларга нисбатан афв институтининг самарали қўлланилаётгани, давлатимиз ғамхўрлиги ва эътибори билан уларнинг ўз оиласи бағрида жамиятга наф келтириши учун улкан имкониятлар яратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech