Ўз Ру En
×

Инновацион ғоялар – тараққиёт омили

Пойтахтимизда “Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда инновацион ғояларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-фалсафий, таълимий йўналишларининг ривожланиш истиқболлари” мавзуида онлайн-конференция ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ташкил этилган конференцияда Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ички ишлар вазирлиги Академия ва бошқа таълим муаасасаларидан вакиллар иштирок этди.

Анжуманда мамлакатимизда инновацион ғояларнинг ҳуқуқий масалалари, инновацион жараённи ўрганишнинг назарий-услубий ва иқтисодий жиҳатлари, таълимга инновацияларни жорий этишнинг долзарб муаммолари, шунингдек ички ишлар органлари тизимида инновацион ғояларни ҳуқуқий таъминлаш мавзуларида ўзаро фикр алмашилди. 

 Таъкидлаб ўтилганидек, ИИВ Академиясида ўқув жараёнини замонавий ёндашувлар ва инновацион ғоялар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ички ишлар органлари фаолиятига инновацион ғояларни жорий этиш мақсадида ҳудудлардаги криминоген вазият ўрганилиб, илмий таҳлиллар асосида амалиётни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар томонидан диссертация мавзулари доирасида ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича илмий ишланмалар амалиётга жорий этилмоқда.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech