Ўз Ру En
×

ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРАДИ

Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбариятининг ташаббуси билан ўқув муассасаси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи 8-9 октябрь кунлари Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган Халқаро математика мактаби ҳамда 3-сонли академик лицей фаолияти билан танишди.

Маълумки, муҳтарам Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маросимда соҳа фидоийларининг меҳнатларини эътироф этиб, таълим тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган замонавий шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтган эди. Тантанали тадбирда Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг тажрибасини янада оммалаштириш, ўқитиш андозасини кенг татбиқ этиш юзасидан фикрлар билдирилди.

ИИВ Академияси мамлакатимиз олий таълим муассасасалари орасида биринчилардан бўлиб тумандаги Халқаро математика мактаби ҳамда Бухоро давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицей билан ўзаро тажриба алмашиб қайтди. 

– Таълим муассасамиз Ўзбекистон ва хорижнинг ўндан зиёд турдош олий ўқув даргоҳлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келади, – дейди Илмий-амалий тадқиқотлар маркази катта илмий ходими, подполковник Аъзам Воҳидов. – Аммо ҳозирги глобаллашув шароити ёшлар таълим-тарбиясини илғор ёндашувлар асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. Қоракўлдаги ушбу масканлар замон талабига мос ўқитиш услублари, ўзига хос ёндашувлари ва ютуқлари билан машҳур. Мазкур ўқув даргоҳлари битрувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртларига ўқишга кираяпти. Халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашяпти. Демак, тажрибаларни ўрганиш ва илмий-амалий ҳамкорликни самарали давом эттириш муҳим аҳамият касб этади.

Икки кунлик сафар давомида халқаро мактаб ҳамда академик лицей фаолияти батафсил ўрганилиб, келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech