Ўз Ру En
×

Илмий тадқиқотларда халқаро стандартлар  

 

Ички ишлар вазирлиги академиясида олтита ихтисослик бўйича таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида олий малакали илмий ҳамда илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳуқуқшуносликнинг долзарб муаммолари устида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида таълим муассасасининг илмий салоҳияти йилдан-йилга ўсиб бораяпти. Демак, соҳани замон талаблари даражасида такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этиши, табиий.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда ўтказилган машғулотда илмий тадқиқотларда халқаро стандартларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Университетнинг  Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи, филология фанлари доктори Нодирбек Жўрақўзиев мамлакатимиз илм-фанининг истиқболлари, олий таълим тизимида ёшларни илмий ишларга жалб этиш орқали тадқиқотлар кўламини ошириш масалалари, илмий-техник дастурлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида мулоҳазаларини баён қилди. Шундан сўнг ёш ходимлар ва тадқиқотчиларга илмий тадқиқот жараёнида халқаро стандартлар (h-indeks, i10-indeks) билан ишлаш, халқаро илмий-техник қидирув (Scopus, web of science, researchgate, scholar.google, orcid) базаларидан фойдаланишнинг муҳим жиҳатларини амалий жиҳатдан тушунтириб ўтди.  

Машғулот давомида иштирокчилар замонавий дастурлардан фойдаланиш кўникмаларини янада мустаҳкамладилар. Ахборот технологиялари жадал тараққий этаётган ҳозирги шароитда бу каби ёндашувларни татбиқ этиш жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги тадқиқотлар самарадорлигини янада ошириши, шубҳасиз.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech