Ўз Ру En
×

Илмий-амалий видео-конференция

ИИВ Академиясида «Юридик фан ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий видео-конференцияси ўтказилди.

 

Бош прокуратура Академияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда докторантлар иштирок этди.

 

Айтиб ўтилганидек, мамлакатимизда демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Конференцияда илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш истиқболари каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech