Ўз Ру En
×

Илмий-амалий ҳамкорлик кенгаймоқда

Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ўқув жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда. 

Академиянинг “эксперт-криминалистик фаолият” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари учун ўтказилаётган назарий ва амалий машғулотларга марказ экспертлари кенг жалб қилинмоқда. Ўқув дастури асосида курсантларнинг амалий машғулотларни марказ лабараторияларида ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Илмий-амалий ҳамкорлик самараси ўлароқ, айни кунларда “Суд хатшунослик ва ҳужжатларни суд-техник экспертизаси экспертларининг профилактик фаолияти учун ахборотлар” номли услубий тавсиялар нашрга тайёрланмоқда. Суд хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техник экспертизаси мураккаб жараён бўлиб, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича объектив ҳақиқатни очишга ёрдам беради. Мазкур услубий тавсиялар айни шу мақсадда тайёрланган бўлиб, курсантларнинг соҳага оид билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлайди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech