Ўз Ру En
×

III РЕСПУБЛИКА ЁШ ОЛИМЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

30 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёндашув, илмий ишланмалар ва замонавий технологиялар” мавзусида III Республика ёш олимлар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси, Республика ёш олимлар кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар академиялари, Божхона институти, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан вакиллар иштирок этди.

“Янгича фикр, янги ғоя, инновацион ёндашув ва ташаббускорлик – тараққиёт гарови” шиори остида илмий изланишлар олиб бораётган олий таълим муассасалари курсантларининг маърузалари тингланиб, мутахассислар томонидан ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш, инновацион ёндашув, илмий ишланмалар ва замонавий технологияларни ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишда миллий қонунчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Илмий-амалий анжуман доирасида олий ҳарбий таълим муассасаларининг иқтидорли курсантлари томонидан яратилган ихтиролар, илмий ишланмалар ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech