Ўз Ру En
×

ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ҳамкорлигида ташкил этилган машғулотда ички ишлар органларининг қидирув фаолияти ҳақида тушунчалар берилди.

Тезкор-қидирув тадбирларини ташкиллаштириш, ҳуқуқ-тартибот органларидан яшириниб юрган жиноятчиларни ушлашга қаратилган халқаро тадбирларни уюштириш, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳамкорлигини таъминлаш, қидирув ўтказиш тактикаси, тезкор ҳисоб йиғма жилдларини юритиш тартиби, амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан билдирилган фикрлар курсантларнинг мавзу доирасида зарур кўникма ҳосил қилишида омил бўлди.

Шунингдек, мазкур кафедра ташаббуси билан “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар учун  “Автотранспорт воситалари қидирувини ташкил қилишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни амалга ошириш” мавзуида маъруза ўтказилди. 

Маърузачи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг автотранспорт воситалари қидирувини ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигидан кўзланган мақсад, тизим олдидаги вазифалар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари фаоллиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари, автотранспорт воситаларини қидирувини ташкил қилишда корхона, ташкилот ва жамоатчилик вакиллари билан ўтказиладиган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech