Ўз Ру En
×

ХVII ВСЕРОССИЙСКАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Барнаул юридик институти билан ҳамкорликда ўтказилган видеоконференция ушбу мавзуга бағишланди.

Унда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Омск ва  Волгоград академиялари, Тюмень малака ошириш институти, Олтой давлат университети профессор-ўқитувчилари, эксперт криминалистика соҳаси мутахассислари иштирок этишди.

ИИВ Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси бошлиғи ўринбосари, подполковник Анвар Ҳусанов “Особенности криминалистических аспектов использования беспилотных летательных аппаратов” мавзуидаги маърузасида соҳанинг долзарб масалаларига эътибор қаратди.

Мулоқот чоғида томонлар таълим жараёнини такомиллаштириш, ўқитишнинг илғор усулларидан самарали фойдаланиш, криминалист-экспертлар тайёрлашда илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва соҳага оид адабиётлар ҳамда ўқув қўлланмалари тайёрлаш ҳақида фикр алмашдилар.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech