Ўз Ру En
×

ХОРИЖЛИК МУТАХАССИС МАЪРУЗА СЎЗЛАДИ

Халқаро ҳамкорлик алоқалари таълимнинг илғор ёндашувларини татбиқ этишга кенг йўл очмоқда. Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Россия Федерацияси ИИВнинг Волгоград академияси ҳамкорлигида ўтказилган маъруза машғулоти бунинг ёрқин мисолидир.

Инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган онлайн маърузада Волгоград академияси профессори, юридик фанлар доктори, профессор Елена Зайцева процессуал мажбурлов чоралари, уларни қўллаш, шахс ҳуқуқларини чеклашнинг ҳуқуқий асослари ва чегаралари ҳақида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон ва Россия мамлакатлари қонунчилигини қиёслаб берди.

Таълим муассасамиз профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этган видеомулоқот якунида хорижлик ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирилди. Келгусида ўзаро тажриба алмашишга қаратилган онлайн тадбирлар кўламини кенгайтириш борасида келишиб олинди.  

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech