Ўз Ру En
×

Хориж ва миллий тажриба қиёсланди

Буюк Британиянинг TEAM университетида фаолият юритаётган Комил Жалилов ўқитишнинг замонавий ёндашувлари ҳақида мастер-класс машғулоти ўтказди.

 

Тажрибали мутахассис Академия профессор-ўқитувчиларига таълим интеграциясининг муҳим жиҳатлари, хорижий мамлакатларнинг олий таълим тизими, ўқитишнинг илғор услублари, кадрлар тайёрлаш жараёнида инновация ютуқларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. 

 

– Машғулот келгусидаги фаолиятимиз учун фойдали тавсияларга бой ўтди, – дейди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ўқитувчиси, лейтенант Ғайрат Саъдуллаев. –  Ҳозирги интеграциялашув шароити таълимни янгича ва самарали ёндашувлар асосида олиб боришни тақозо этмоқда. Бу борада Академиямиз хорижнинг бир қатор турдош ўқув масканлари билан тажриба алмашишни йўлга қўйган. Бугунги машғулотда ривожланган айрим давлатларнинг таълим жараёнида қўлланилаётган ўқитиш услублари билан танишдик. Улардан энг мақбулларини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали ижобий тенденцияларга эришиш мумкин.

 

Тадбир давомида иштирокчилар мавзу юзасидан батафсил фикр алмашдилар.

 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech