Ўз Ру En
×

ХОДИМЛАРИМИЗ ФАХРЛИ ЎРИНЛАР СОҲИБИ БЎЛИШДИ

18 ноябрь куни Ички ишлар вазирлигининг спорт мажмуасида стол тенниси бўйича мусобақа уюштирилди. Унда вазирлик марказий аппарати соҳавий хизматлари ҳамда таълим муассасалари ходимлари иштирок этди.

Сўнгги йилларда спортнинг ушбу тури мамлакатимизда жуда оммалашиб бормоқда. Мусобақада ҳар бир жамоа таркибида икки нафардан иштирокчи ғолиблик учун куч синашди. Ички ишлар вазирлиги академияси шарафини ҳимоя қилган вакилларимиздан капитан Нилуфар Давлетова фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, лейтенант Акмал Миршараповга учинчи ўрин насиб қилди.

Мусобақа якунида фахрли ўринларни эгаллаган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Фурқат ТОШЕВ,

ИИВ Академиясининг Тарбиявий ишлар

бўлими катта инспектори, капитан.   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech