Ўз Ру En
×

ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ЕТКАЗИЛДИ

Академиянинг Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан ирқий камситишларга барҳам бериш ҳақидаги халқаро конвенциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар-тренинг ўказилди.

Тадбирда  Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларининг бажарилишини таъминлаш борасида қилинаётган чора-тадбирлар, унда мустаҳкамланган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши юзасидан фикрлар билдирилди. Сўзга чиққанлар Ўзбекистон мазкур халқаро конвенцияга 1995 йил 28 сентябрда қўшилгани, юртимиз фуқаролари миллатидан қатъи назар Ўзбекистон халқини ташкил этиши, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, турли миллат ва элатларнинг тили, урф-одати ҳамда анъаналарига ҳурмат билан қараш, уларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўлида собитқадам сиёсат юритилаётгани таъкидланди.

Анжуман ички ишлар органи ходимлари касб фаолиятида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларини тўлақонли таъминлаш, уларга қатъий амал қилиш, жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида муҳим тавсиялар билан давом этди.  

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech