Ўз Ру En
×

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, жорий йилнинг сентябрь ойида Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург академияси ўртасида меморандум имзоланган эди.

Мазкур келишув доирасида ўтказилган илмий-амалий конференция “Иккинчи жаҳон уруши йилларида жиноятларни тергов қилиш” мавзуига бағишланди. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда онлайн тарзда ташкил этилган видеоанжуманда инсониятга қарши содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикаси, Нюрнберг суд жараёнларининг тарихий, ҳуқуқий ва процессуал жиҳатлари борасида фикр алмашилди. 

Ҳар иккала таълим муассасасининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирок этган анжуман якунида ахборот технологиялари ва инновацион ютуқлардан самарали фойдаланган ҳолда ўзаро тажриба алмашиш, суд-тергов фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга келишиб олинди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech