Ўз Ру En
×

ГАЛДАГИ ЎҚУВ МОДУЛИ ЯКУНЛАНДИ: ЭНДИ НАВБАТ АМАЛИЁТГА

Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари “Ички ишлар органларининг тергов фаолиятини бошқариш” ўқув модули якуни бўйича малакавий амалиётга жалб этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида ташкил этилаётган амалиёт даврида тергов ҳаракатларини ўтказишда амалдаги қонун талабларига риоя қилинишини таъминлаш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилиш, шунингдек тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби муҳим муҳим йўналишлар бўйича кўникмалар шакллантирилади.

Амалиётолди ўтказилган йўриқномавий йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси вакиллари томонидан амалиётга бириктирилган мураббий ва тингловчиларга барча талаблар етказилганини ҳам айтиш жоиз.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech