Ўз Ру En
×

“ФИРИБГАРЛИК ҚУРБОНИ БЎЛМАНГ!”

 

ИИВ Академияси ишчи гуруҳи вакиллари Чилонзор туманидаги аҳоли гавжум масканларда кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.   

“Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖ мутасаддилари, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида ташкил этилган учрашувда савдо маскани ҳудудида содир этилаётган фирибгарлик, ўғирлик, талончилик, безорилик жиноятларининг олдини олиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди. Аҳолини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этувчи ташвиқот материаллари тайёрланиб, бозор ҳудудига тарқатилди.   

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, савдо мажмуаси қошидаги автотураргоҳларда шаҳарлараро почта жўнатмаларини ташиш хизмати йўлга қўйилган. Бироқ аксарият ҳолларда жўнатмаларнинг ўз манзилига етиб бормаётгани аҳолининг фирибгарлик қурбонига айланишига сабаб бўлмоқда. Мавжуд ҳолатни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдимнома киритилиб, ноқонуний хизматларнинг олдини олиш чораси кўрилди. Шу билан биргаликда, автотураргоҳдан фойдаланаётган ҳайдовчилар ўртасида қонунга хилоф хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. 

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech