Ўз Ру En
×

ФАХРИЙЛАР – ТАРБИЯ ЎЧОҒИ

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Қуролли Кучлар ҳамда ички ишлар органлари тизими фахрийлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Мудофаа вазирлиги музейи бошлиғи, истеъфодаги полковник Мусалим Нуриддинов, Ички ишлар вазирлиги академияси Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Анвар Девятов ва бошқалар сўзга чиқиб, она Ватанга хизмат, бурчга садоқат, юртга дахлдорлик сингари фазилатларнинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.  

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тараққиётининг пойдеворини мустаҳкамлашда фидойи ҳамда ватанпарвар ёшларимиз муносиб ҳисса қўшиб келаяптилар. Сўнгги йилларда миллий армиямиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёшлаш жараёни замон талаблари даражасида такомиллаштириб борилмоқда. Ҳарбий олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда. Бундан кўзланган мақсад ёшларимизни мамлакатимиз истиқболи учун муносиб авлодлар этиб камол топтиришдир. Яқиндан муҳтарам Президентимиз ёшлар билан учрашиб, “устоз кўрган ўғил-қизларимиз домласига муносиб бўлишга интилади, ҳаётда уларнинг кўмаги билан ўз ўрнини топади. Шу боис, ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини янада кучайтирсак, ўйлайманки, нур устига аъло нур бўлади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Учрашувда сўзга чиққан соҳа фахрийлари ҳарбий хизматнинг машаққатли жиҳатлари, таълим-тарбия жараёнида  “устоз-шогирд” анъанасининг ўрни, юртга салоқат билан хизмат қилишда ёшлардан талаб этиладиган касбий ва ахлоқий фазилатлар ҳақида мулоҳазаларини билдиришди.

 

Тоҳир АЗИМОВ,

ИИВ Академияси саф қисми

бошлиғининг ўринбосари, подполковник.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech