Ўз Ру En
×

ЁШЛАР ТАҚДИРИ – МИЛЛАТ ТАҚДИРИ

Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган тадбирда таълим муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. 

Унда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар, уларнинг ижросини таъминлашда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш ҳақида гапириб ўтилди. Ички ишлар вазирлиги академияси доценти, полковник Шариф Қобилов йиғилганлар эътиборини давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратди. 

– Жорий ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилиши, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилиши алоҳида қайд этилди, – деди нотиқ. – Бу ҳам ёшларга оид ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятимизнинг эртанги куни учун муносиб кадрлар бўлиб етишишига пойдевор бўлади.  

Самимий руҳда ўтган учрашувда олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ўқитишнинг замонавий усулларини кенг оммалаштириш, илмий-амалий анжуманлар ҳамда ижодий кечалар ташкил этиш юзасидан ташаббуслар билдирилди. Ички ишлар вазирлиги академиясининиг тарихи ва мустақиллик йиллари ўқув даргоҳида рўй бераётган янгиланишларга бағишланган ҳужжатли фильм барчада катта қизиқиш уйғотди. 

Тадбир сўнггида институнинг фаол ўқитувчилари ва талабаларига турли адабиётлар совға қилинди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати   

   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech