Ўз Ру En
×

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ТАШАББУС ВА ФИДОИЙЛИК КЕРАК

Академиянинг кундузги таълим курсантлари дарсдан бўш вақтларида мустақил тайёргарлик машғулотлари, турли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт тўгаракларида банд бўладилар. Аммо ёшлар билан мақсадли ишлаш, уларнинг касбий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш масалалари ҳозирги даврнинг ўткир талаби саналади.

Ўқув курслари бошлиқлари ва отряд командирларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, гуруҳ ҳамда отрядларнинг ёшлар сардорлари иштирокидаги йиғилишда бу борадаги ишлар сарҳисоб қилиниб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда саф қисми бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Тоҳир Азимов ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, таълим муассасасида ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилаёт ишлар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг сардорларнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган фаолияти муҳокама қилиниб, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, курсантларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.  Ёшлар билан ишлаш масаласи фидоийлик, ташаббус ва жонкуярликни талаб қилиши, етакчиларнинг шахсий масъулияти ва ижрочилик интизомини кучайтириш, ўқув даргоҳида яратилаётган замонавий шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар тўғри мақсадда фойдаланиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech