Ўз Ру En
×

ЁШ ПЕДАГОГЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСИ БОШЛАНДИ

ИИВ Академиясида таълим сифатини ошириш, соҳа ходимларининг касбий ва педагогик маҳоратини шакллантириш, ўқитишнинг инновацион методларини оммалаштириш мақсадида ёш мутахассислар учун ўқув курси ташкил қилинди.

Тасдиқланган режага мувофиқ, тингловчилар учун “Таълимда сифат менежменти тамойилларини жорий этиш масалалари”, “Муаммоли таълим технологиялари”, “Педагогнинг нотиқлик маҳорати”, “Таълим жараёнида хорижнинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш”, “Модулли ўқитишнинг моҳияти ва тамойиллари” каби мавзуларда маъруза ва интерфаол семинарлар, сайёр ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси вакилларининг маълумот беришича, машғулотларга маҳоратли профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ўқув курси мобайнида тингловчиларнинг замонавий инновацион методларни қўллаш, ситуацион машғулотлар ўтказиш, масофавий ўқитиш, таълим ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган билим ва амалий кўникмалари юксалтирилади. Шунингдек, республикамизнинг етакчи олий ўқув масканлари билан ҳамкорликда малака ошириш курслари, ҳудудий ички ишлар органларида стажировкалар ташкил этиш режалаштирилган. Ўқув курси якуни бўйича ҳар бир тингловчи синов ўқув машғулоти ҳамда тест топширади.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech