Ўз Ру En
×

ЭКРАНДА “АЛИШЕР НАВОИЙ” ФИЛЬМИ

Ўзбек киноси тарихида кўрсанг, кўргинг келаверадиган фильмлар кўп. Шулардан бири – бундан 74 йил олдин суратга олинган ва ҳақли равишда жаҳон олтин коллекциясидан жой олган “Алишер Навоий” бадиий фильмидир.

Таниқли режиссёр Комил Ёрматов экранлаштирган фильмда асосий ролларни Раззоқ Ҳамроев, Асад Исматов, Обид Жалилов, Раҳим Пирмуҳаммедов сингари забардаст актёрларимиз юксак маҳорат билан гавдалантирган.

Буюк аждодимиз таваллудининг 580 йиллиги олдидан Ички ишлар вазирлиги академиясида “Алишер Навоий” бадиий фильми намойиш этилди. Шоир ҳаёти ва ижодининг ёрқин лаҳзалари, ички кечинмалари акс этган дурдона асар курсант ёшларни миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech