Ўз Ру En
×

ДОЛЗАРБ МАВЗУГА БАҒИШЛАНДИ

Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган даврда яшаяпмиз. Глобаллашув шароитининг муҳим омили саналган мазкур соҳада содир этилаётган жиноятлар ҳам ортиб бормоқда.

Тошкент давлат юридик университети ҳамда Академиянинг Криминология кафедраси ҳамкорлигида ўтказилган машғулот “Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлардан жабрланган шахсларнинг виктимологик тавсифи ҳамда ушбу жиноятларнинг виктимологик профилактикаси” мавзуига бағишланди.

Юридик фанлар доктори, доцент Саломат Ниёзова мавзу юзасидан мулоҳазаларини бирдирар экан, ахборот-коммуникация технологиялари кундан-кунга ҳаётимизнинг барча жабҳаларига чуқур кириб бораётгани, ушбу соҳасидаги жиноятлар интеллектуал мулк дахлсизлигини бузиш, фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш, мулкий зарар етказиш каби салбий омилларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.

Амалий машғулот давомида курсантлар баҳс-мунозарага киришиб, муаммоли саволларнинг ечимлари борасида мулоҳазаларини билдиришди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech