Ўз Ру En
×

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

Касбий тайёргарлик факультетининг Ҳуқуқий фанлар цикли томонидан ўтказилган давра суҳбатида одам савдосига қарши курашиш бўйича ички ишлар ходимларининг вазифалари ҳақида сўз борди.

Тадбирда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази мутахассислари одам савдоси жиноятининг содир этилишида омил бўлаётган сабаб ҳамда шароитлар, ундан жабр кўрган фуқароларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, одам савдосининг олдини олишга доир чора-тадбирлар билан бирга, одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифаси ҳам белгиланган. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, айниқса ички ишлар органлари ходимларининг мазкур соҳадаги фаолияти самардорлигини янада оширишни тақозо этади. Шу нуқтаи назарда ҳам мазкур тадбир ҳуқуқбузарлик профилактикаси фаолияти бўйича таълим олаётган тингловчиларининг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилади.   

Мулоҳазаларга бой ўтган давра суҳбати давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ушбу жиноятни содир этганлик учун жавобгарлик масалалари, бу борада хорижий давлатлар тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари ва мавзуга оид бошқа масалалар ҳақида фикр алмашилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech