Ўз Ру En
×

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУТАХАССИС НИГОҲИДА

“Хатшунослик экспертизаси” фани бўйича ўтказилган машғулотга Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи, подполковник Амаль Базарова таклиф этилди.

Мутахассис таълим муасссаси курсантларига алоҳида турдаги хатшунослик тадқиқотлари ўтказиш методикасининг хусусиятлари,  суд экспертизаларида улардан фойдаланиш, хатшунослик экспертизаси муаммолари ҳақида гапириб ўтди. Жиноятларни очиш ва тергов қилишда бу турдаги экспертизаларнинг аҳамияти, соҳани такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар бўлажак мутахассислар учун алоҳида қизиқиш уйғотди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech