Ўз Ру En
×

ДАВРА СУҲБАТИ

Ички ишлар органи соҳавий хизматлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари Академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси ўтказган давра суҳбатининг асосий мавзуси бўлди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази, Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази вакиллари мазкур соҳавий хизматнинг муҳим жиҳатлари, тизимда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида фикр-мулоҳаларини билдиришди.

Мутахассисларнинг айтишича, замонавий экспертиза имкониятларидан оқилона фойдаланиш ушбу соҳада таълим олаётган курсантлардан пухта билимларни талаб этади. Жиноятларни фош этишда қўлланилаётган технология ва дастурларни қўллай оладиган кадрлар соҳа ривожига хизмат қилади. Ҳамкорликда ташкил этилаётган ўқув машғулотлари курсантларнинг келгуси фаолияти учун муҳим.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech