Ўз Ру En
×

МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ – ДАВР ТАЛАБИ

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги 1-сонли академик лицейда тарбиявий аҳамиятга эга тадбир ташкил этилди.

Келажак авлод камолотида маънавий тарбиянинг ўрни, замонавий таҳдидлар авж олаётган шароитда турли ёт иллатлардан уларни асраб-авайлаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари ҳақида сўз борган тадбирда Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар, мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, ёш авлод қалбида юртга садоқат ва дахлдорлик туйғуларини шакллантириш, уларни зарарли одатлардан асраб-авайлаш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида билдирилган мулоҳазалар ўқувчи ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech