Ўз Ру En
×

ДАСТЛАБКИ ҲИМОЯЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари курсант ва тингловчиларининг битирув малакавий иши тўғрисидаги низом талаблари асосида дастлабки ҳимоялар ўтказилди.

Академиянинг “эксперт-криминалистика фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган 3-босқич курсантлари жорий йил ўқув даргоҳини тамомлайдилар. Ўқув йили якунида бўлажак мутахассислар малакавий диплом ишини ҳимоя қилиб, давлат имтиҳонларини топширишади.

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази, Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика  маркази, шаҳар-туман эксперт-криминалистика бўлинмалари, шунингдек Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия томонидан курсантларнинг диплом ишлари муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар берилди. Мутахассисларнинг айтишича, малакавий димлом ишида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ечими, назария ва амалиёт таҳлили масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech