Ўз Ру En
×

ЧЎЛПОН ИЖОДИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент вилоятидаги академик лицейида Абдулҳамид Чўлпон ижодига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Академиянинг Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Юртимизда миллий адабиётимизнинг атоқли вакиллари ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни адабиётга ошно этиш, буюк аждодларимизга муносиб ворислик руҳида тарбиялаш, бой адабий меросимизни кенг тарғиб қилишга йўл очмоқда.

– Қатағон зулмининг тобора авж олгани шоир ижодига таъсирини кўрсатмай қолмади, – деди Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, майор Акмал Тўраев. – Адиб қаламига мансуб шеърий асарлар мазлум халқнинг, мустақиллик ва озодлик учун курашнинг нидоси эди. Чўлпон кўплаб зиёлиларимиз қатағон сиёсати қурбони бўлди. Юртимиз ўз истиқлолини қўлга киритгач, унинг энг яхши шеърий асарлари “Яна олдим созимни” номи билан тўплам ҳолида нашр этилди. Адиб ижодини ўрганиш бўйича тадқиқотлар давом эттирилмоқда. Чунончи, ўқув даргоҳимизда адибнинг ёрқин хотирасига атаб бюст ўрнатилиб, шиор ҳаётидан ҳикоя қилувчи музей фаолият юритмоқда. Адабиётга ихлосманд курсантларимиз учун “Чўлпон” номидаги стипендиянинг таъсис этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тадбирда сўз олганлар Чўлпон асарларида илгари сурилган ғоялар, истилол куйчисининг фожиали қисмати ҳақида ўз мулоҳаларини ўртоқлашдилар. Мактаб ўқувчилари томонидан шоир шеърларидан парчалар ижро этилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech