Ўз Ру En
×

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ – ИФТИХОРИМИЗ!

ИИВ Академиясида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини янада такомиллаштириш мақсадида ўтказилган давра суҳбати соҳибқирон Амир Темурнинг жанг санъатига бағишланди.

Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси ўқитувчилари, курсант ёшлар иштирок этган тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Раҳмон Фармонов буюк аждодимиз шахсияти ва фаолиятига тўхталди.

Дунё тарихида Амир Темур каби жаҳон тамаддунидан ўрин олган моҳир саркардалар жуда кам. Соҳибқирон бобомиз салтанатни бошқаришда адолат, бағрикенглик, мурувватпешалик тамойилларига суянди. Қай юртда бўлмасин, аввало, ўша ернинг фаровонлиги ва тинчлиги йўлида хайрли амаллар, бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Соҳибқироннинг ҳарбий жанг санъати, ўзига хос стратегия ва маҳорати ўз давридаёқ оламга маълуму машҳур бўлган эди. Ҳозир ҳам дунё тарихчилари ва олимлари Амир Темурнинг ҳарбий бошқарув мактабига  алоҳида қизиқиш билан қарашади.

Бу ўринда мустақилликка қадар Амир Темур шахсига баҳо беришда бирёқлама муносабатда бўлинганини айтиб ўтиш жоиз. Ҳозирда соҳибқироннинг ҳаёти ва серқирра фаолиятини кенг ўрганиш, тадқиқ этиш, ёшлар таълим-тарбиясида буюк ватанпарвар боболаримиз босиб ўтган шарафли йўлни ибрат намунаси, ифтихор туйғуси сифатида кўрсатиш, ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтиришга юксак даражада эътибор қаратиляпти.

Тадбир Амир Темур фаолиятига оид нашрдан чиққан рисолаларнинг тақдимоти билан давом этди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech